Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Фарғонада газ қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 17.12.2024 · 22:39 · 455 views
Фарғонада газ қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Фарғонада газ қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.

Ёнғинга ёнғин-қутқарувчилар 13:47 да етиб бориб, 14:02 да ўраб олиниб, 14:12 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ёнғин натижасида 1 нафар фуқаро вафот этган, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 8 нафар фуқаролар тиббиёт ходимлари назоратида.

Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлар, ҳокимлик, мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарлари зудлик билан воқеа жойига чиққан ҳолда ёнғин оқибатларини бартараф этиш ишлари ташкил этилди.