Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Фарғонада 1,2 млрд сўмлик дори воситалари мусодара қилинди

UzDaily · 30.05.2026 · 12:00 · 191 views
Фарғонада 1,2 млрд сўмлик дори воситалари мусодара қилинди
Фарғонада 1,2 млрд сўмлик дори воситалари мусодара қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона шаҳрида умумий қиймати 1 миллиард 247 миллион сўм бўлган йирик партиядаги дори воситаларининг ноқонуний муомаласи ҳолати аниқланди. Бу ҳақда божхона бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган қўшма тезкор тадбир якунлари бўйича маълум қилинди.

Операция Фарғона вилояти божхона бошқармасининг контрабандага қарши кураш бўлими ходимлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари томонидан ўтказилди. Текширув Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйи олдида «Газель» русумли автомашинадан дори воситалари туширилаётган вақтда амалга оширилди.

Транспорт воситаси ва турар жой кўздан кечирилганда, хонадон ҳовлиси ва ошхонасида 38 номдаги 29,4 минг донадан ортиқ дори воситалари сақланаётгани аниқланди. Шунингдек, «Газель» автомашинаси ичида 25 номдаги 16,5 минг донадан зиёд дори препаратлари топилди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қарийб 46 минг дона дори воситасининг сифати ва келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, шунингдек улар белгиланган қоидаларга зид равишда сақлангани ва ташилгани маълум бўлди.

Мусодара қилинган препаратлар вақтинчалик сақлаш жойига топширилди. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.