Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Фарғона вилояти Хитойлик инвесторлар билан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича меморандум имзолади

UzDaily · 14.09.2025 · 13:30 · 302 views
Фарғона вилояти Хитойлик инвесторлар билан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича меморандум имзолади

Фарғона вилояти Хитойлик инвесторлар билан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича меморандум имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик инвесторлар Юан Янпинг ва Шан Чунюни қабул қилди

Мулоқотда Қувасой шаҳридаги “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси филиалида амалга оширилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш лойиҳасининг бориши муҳокама қилинди.

Учрашувда лойиҳа ташаббускорларидан бири — Хитойнинг қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникалари ишлаб чиқаришда йирик компанияларидан саналган “China Yitou Group” фаолияти ҳақида ҳам маълумот берилди. Компания қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришда 70 йиллик тажрибага эга бўлиб, дизел моторлар, драйв тизимлар ва бошқа муҳим эҳтиёт қисмларни тайёрлаш билан ҳам шуғулланади.

Лойиҳа доирасида келгусида маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокими мазкур лойиҳа нафақат Ўзбекистон бозорида қолаверса, Марказий Осиё, МДҲ давлатлари бозорларида ўз ўрнига эга бўлишига ишонч билдирди.

Учрашув якунида уч томонлама англашув меморандуми имзоланди.

UzDaily · 👁 302 views · 14.09.2025 · 13:30