Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Фарғона вилояти делегацияси Малайзиядаги уй-жой лойиҳасини кўздан кечирди

UzDaily · 03.06.2026 · 21:55 · 101 views
Фарғона вилояти делегацияси Малайзиядаги уй-жой лойиҳасини кўздан кечирди

Фарғона вилояти делегацияси Малайзиядаги уй-жой лойиҳасини кўздан кечирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "MBI Selangor" корпорацияси томонидан барпо этилган замонавий ва ҳамёнбоп турар жой мажмуаси билан танишди.

"Idaman Bukit Jelutong" мажмуаси аҳолини арзон ва сифатли уй-жой билан таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мажмуа 20 қаватли бўлиб, жами 1260 та хонадонни ўз ичига олади.

Лойиҳада аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратилган: кўп қаватли автотураргоҳ, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, спорт иншоотлари, болалар майдончалари, бассейн ҳамда яшаш учун барча зарур инфратузилма объектлари мавжуд. Шу билан бирга, мажмуада хавфсизлик ва коммунал хизматлар тизими замонавий талаблар асосида йўлга қўйилган.

Сафар давомида делегация аъзолари мазкур лойиҳа тажрибасини ўрганиб, Фарғона вилоятида ҳам замонавий шаҳарсозлик ечимларини жорий этиш борасида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди.

UzDaily · 👁 101 views · 03.06.2026 · 21:55