Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 17 мартдаги Фармонига биноан янги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси тайинланди.
Мазкур Фармонга биноан янги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси этиб Абдушукур Абдуллаев тайинланди.
Мазкур тайинланишгача Абдушукур Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг Бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
UzDaily
·
👁 435 views
·
23.03.2017 · 11:16