Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Энергетика вазирлигининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари белгиланди

UzDaily · 23.04.2026 · 17:00 · 239 views
Энергетика вазирлигининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари белгиланди
Энергетика вазирлигининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қонун билан “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи эканлиги белгиланди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, Энергетика вазирлиги ўз ваколатлари доирасида ваколатли давлат органи билан биргаликда атом электр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ҳисобга олган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг балансини ишлаб чиқади, шунингдек атом энергиясидан фойдаланиш соҳасига доир давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.