Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ЕИ Ўзбекистонга қишлоқ жойларида сув ресурсларини бошқаришда ёрдам беради

Беҳзод Ҳожиматов · 11.11.2016 · 15:02 · 343 views
ЕИ Ўзбекистонга қишлоқ жойларида сув ресурсларини бошқаришда ёрдам беради
ЕИ Ўзбекистонга қишлоқ жойларида сув ресурсларини бошқаришда ёрдам беради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (GIZ) ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги ёрдамида “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида ҳамкорлик қилишади.

GIZ 2016-йилдан 2019-йилгача амалга ошириладиган Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги ёрдамида “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида фаолиятини амалга оширади.

Дастурнинг мазкур компоненти сув ресусрсларини бошқариш бўйича ҳуқуқий, институционал, ташкилий ва молиявий механизмларни ривожлантиришни, халқаро стандартларга мос келишини назарда тутади.