Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ДХХ ва ИИВ Чортоқ туманида қалбаки пулларни муомалага киритишга уринишнинг олдини олди

Дилафруз Ниязова · 11.02.2026 · 21:11 · 298 views
ДХХ ва ИИВ Чортоқ туманида қалбаки пулларни муомалага киритишга уринишнинг олдини олди
ДХХ ва ИИВ Чортоқ туманида қалбаки пулларни муомалага киритишга уринишнинг олдини олди / Фото: Сурат хавфсизлик.уз томонидан видеодан олинган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Наманган вилоятининг Чортоқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки банкнотларни муомалага киритиш ҳолатига чек қўйилди.

Хусусан, Андижон вилоятининг Асака туманида истиқомат қилувчи, 2005 й.т. шахс “шартли харидор”га 200 дона 100 минг сўмлик ва 125 дона 200 минг сўмлик купюрадаги қалбаки 45 млн сўмни 18 млн сўмга сотган вақтида ушланди.

Шунингдек, унинг ёнидан қўшимча 100 минг сўмлик купюрадаги 5 млн сўм миқдоридаги қалбаки пуллар ҳам олинди.

Бундан ташқари, унинг яшаш хонадонидан ноутбук, рангли принтер ва бўёқлар ҳамда қоғозлар ашёвий далил сифатида олинди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур фуқаро муқаддам айнан шундай жиноятни содир этганлиги учун судланган шахс ҳисобланади.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.