Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Депутатлар Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштириш бўйича ҳисоботни тинглашди

Дилафруз Ниязова · 18.08.2026 · 22:02 · 326 views
Депутатлар Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштириш бўйича ҳисоботни тинглашди
Депутатлар Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштириш бўйича ҳисоботни тинглашди  / Фото: Олий Мажлис Сенати Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Депутатлар Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С. Муродовнинг “Давлат мулкини хусусийлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги парламент сўровига жавобини кўриб чиқди.

Тақдим этилган жавобга кўра, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат активларини хусусийлаштириш кўлами йилдан-йилга ортиб, бу борада замонавий ва халқаро амалиётга мос механизмлар жорий этиилиши натижасида давлат иштирокидаги корхоналарни босқичма-босқич қисқартириш жараёнлари жадаллаштирилмоқда.

Парламент сўровида давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштиришга оид Президент фармон ва қарорларининг ижроси, хусусийлаштириш дастурларининг бажарилиши ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан кўтарилган саволларга тегишли жавоблар берилган.

Унда келтирилишича, давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ҳамда тушумни таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларнинг аксарияти бажарилган, бажарилмай қолган қисми юзасидан эса батафсил изоҳлар парламент сўровига жавобда келтирилган.

Шунингдек, 2025 йилга белгиланган 7 та мақсадли индикатордан 6 таси бажарилгани, бироқ давлат активларини реализация қилишдан тушган маблағларни республика буджетига ўтказиш кўрсаткичи тўлиқ амалга ошмагани ҳамда унинг тўлиқ бажарилмаслик сабаблари батафсил баён этилган.

Жавобда давлат активлари агентлиги томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ҳамда давлат кўчмас мулкларини ижарага беришда берилган имтиёзлар ҳам алоҳида келтирилган. Хусусан, давлат кўчмас-мулк объектлари ва улуш (акция)ларни сотиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини реализация қилиш, давлат кўчмас-мулк объектларини ижарага бериш орқали имтиёзлар берилган.

Мажлисда депутатлар давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш, савдога чиқарилаётган объектларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, уларни реализация қилишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Шу билан бирга, бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлар учун ер участкалари ва кўчмас мулк объектларини реализация қилиш механизмларини янада соддалаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Мажлисда парламент сўровига жавобда кўтарилган масалалар бўйича атрофлича маълумотлар тақдим этилгани таъкидланиб, парламент сўровига жавоб маълумот учун қабул қилинди.