Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Маданият

Давлат раҳбарлари қўшма концертда иштирок этдилар

Дилафруз Ниязова · 24.06.2025 · 22:05 · 791 views
Давлат раҳбарлари қўшма концертда иштирок этдилар
Давлат раҳбарлари қўшма концертда иштирок этдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқалари билан биргаликда икки мамлакат санъат усталарининг концертида иштирок этдилар.

Бугун давлат раҳбарларининг иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли халқларимиз янада яқинлашди, давлатлараро муносабатлар кенг қамровли шериклик даражасига кўтарилди.

Қўшма концерт Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлиги ҳамда икки томонлама кўп қиррали муносабатларда янги босқич бошланганининг навбатдаги ифодаси бўлди.

Истеъдодли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқларда маданиятларимизнинг бойлиги, ранг-баранглиги ва ўзига хослиги мужассам бўлди.