Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

China Eastern Airlines Ўзбекистонга парвоз қилиш учун рухсат олди

UzDaily · 04.07.2025 · 11:15 · 302 views
China Eastern Airlines Ўзбекистонга парвоз қилиш учун рухсат олди

China Eastern Airlines Ўзбекистонга парвоз қилиш учун рухсат олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитой Халқ Республикасининг China Eastern Airlines авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларни амалга ошириш учун расмий рухсат олди.

3 июль, 2025 йил куни Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳаво алоқалари тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув асосида «Ўзаviation» агентлиги томонидан авиаперевозчига тегишли рухсатнома берилди.

Ушбу рухсатга кўра, Сиань – Тошкент – Сиань йўналиши бўйича мунтазам авиарейслар амалга оширилади.

Парвозлар Boeing 737-800 турдаги самолётларда бажарилиши режалаштирилган.