Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Буюк Британия делегацияси ўзбекистонлик тадбиркорлар билан учрашув ўтказишади

Беҳзод Ҳожиматов · 08.11.2016 · 15:37 · 439 views
Буюк Британия делегацияси ўзбекистонлик тадбиркорлар билан учрашув ўтказишади
Буюк Британия делегацияси ўзбекистонлик тадбиркорлар билан учрашув ўтказишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг ишбилармон доиралари 2016-йилнинг 16-ноябрь куни учрашув ўтказишади. Бу ҳақда Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси хабар беради.

Мазкур учрашувни ўтказишдан асосий мақсад икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион муносабатларни ривожлантиришдан иборат.

Буюк Британия делегацияси таркибига фармацевтика саноати, аудит ва бизнес-консалтинг билан шуғулланадиган компаниялар, дизель ва газ двигателлари ишлаб чиқарадиган корхона вакиллари киритилган.