Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 14.01.2025 · 12:30 · 441 views
Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди
Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 14 январь куни маҳаллий вақт билан соат 05:43 да Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогноз мониторинги Республика маркази маълумотига кўра, зилзиланинг эпицентри Қоракўл туманида, 40,28 даража шимолий кенглик ва 63,07 даража шарқий узунлик координаталарида жойлашган.

Зилзиланинг магнитудаси 4 баллни ташкил этган бўлиб, у 10 км чуқурликда рўй берган.

Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жануби-ғарбий йўналиш бўйича 529 км ни ташкил этади.

Эпицентрга яқин жойлашган туманларда ер қимирлаш кучи 2 баллга етиб, Пешку тумани (44 км масофада) ва Қоракўл туманида (56 км масофада) сезилган.