Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Бразилия терма жамоаси футбол бўйича жаҳон чемпионатида Японияни мағлуб этди

UzDaily таҳририяти · 30.06.2026 · 11:00 · 24 views
Бразилия терма жамоаси футбол бўйича жаҳон чемпионатида Японияни мағлуб этди

Бразилия терма жамоаси футбол бўйича жаҳон чемпионатида Японияни мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1/16 финал учрашувида Бразилия терма жамоаси Япония устидан иродали ғалабага эришди. АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтган баҳс беш карра жаҳон чемпионларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

 

Япония терма жамоаси биринчи бўлимда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Учрашувнинг 29-дақиқасида Кайсю Сано аниқ зарба йўллаб, ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Бразилияликлар эса иккинчи таймда ҳисобни тенглаштирди: 56-дақиқада Каземиро рақиб дарвозасини ишғол қилди. Жанубий Америка вакилларига ғалаба келтирган голни эса қўшимча вақтнинг бешинчи дақиқасида, яъни 90+5-дақиқада Габриэл Мартинелли киритди.

Ушбу муваффақият туфайли Бразилия футболчилари мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. 5 июль куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган 1/8 финал учрашувида Бразилия терма жамоаси Норвегия ва Кот-д’Ивуар миллий жамоалари ўртасидаги баҳс ғолиби билан куч синашади.