Боткенда Ўзбекистон чегарасида янги пост очилди

Боткенда Ўзбекистон чегарасида янги пост очилди

Боткенда Ўзбекистон чегарасида янги пост очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қирғизистоннинг Боткен туманидаги Согмент қишлоғида Қирғизистон–Ўзбекистон давлат чегарасининг 12 километрдан ортиқ қисмини қўриқлашга мўлжалланган янги «Согмент» чегара пости очилди.

Қирғизистон президентининг Боткен вилоятидаги ваколатли вакиллиги маълум қилишича, янги объект мамлакатнинг чегара ҳудудларида хавфсизлик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида барпо этилган.

Очилиш маросимида онлайн форматда Қирғизистон Чегара хизмати раиси Абдикарим Алимбаев иштирок этди. Жойнинг ўзида эса президентнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили Мамиржан Раҳимов, маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчилар қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар чегара хизмати ходимларини касб байрами билан табриклаб, янги объект давлат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва давлат чегарасида барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Янги постда хизмат олиб бориш учун замонавий шароитлар яратилган. Унинг ҳудудида янги казарма қурилган бўлиб, ҳарбий хизматчиларнинг ишлаши ва яшаши учун зарур инфратузилма шакллантирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг