Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Бош вазир фуқаролар мурожаатларини ҳал қилиш бўйича тизимли ишни йўлга қўйиши керак

UzDaily · 15.12.2016 · 12:00 · 297 views
Бош вазир фуқаролар мурожаатларини ҳал қилиш бўйича тизимли ишни йўлга қўйиши керак
Бош вазир фуқаролар мурожаатларини ҳал қилиш бўйича тизимли ишни йўлга қўйиши керак
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов фуқаролар мурожаатларини ҳал қилиш бўйича тизимли ишни йўлга қўйиши керак. Бу ҳақда 2016-йилнинг 14-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев баёнот берди.

“Бугунги кунда нафақат Бош вазирнинг электрон почтаси ва қабулхонасига, балки Президент номига келиб тушаётган фуқароларнинг қонуний мурожаат ва шикоятларини батафсил ўрганиш ва уларда кўтарилган масалаларни ечиш бўйича ишларни фаол давом эттириш ғоят муҳим, деб ҳисоблайман. Умуман олганда, бундан кейин вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ҳокимларнинг фаолияти натижаси қуруқ иқтисодий рақамлар билан эмас, балки уларнинг одамлар билан қандай мулоқот олиб бораётгани ва ишни ташкил этгани, фуқароларнинг муаммоларини қай даражада ҳал қилаётганига қараб баҳоланади ва тегишли хулосалар чиқарилади”, - дея қайд этди Ўзбекистон раҳбари.

UzDaily · 👁 297 views · 15.12.2016 · 12:00