Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Болгариядан 6 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилди

UzDaily · 18.06.2026 · 10:30 · 26 views
Болгариядан 6 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилди

Болгариядан 6 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Болгария ҳудудида оғир моддий ва ижтимоий вазиятга тушиб қолган олти нафар Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги кўмагида ватанга қайтарилди.

Ваколатли органлар маълумотларига кўра, фуқароларнинг қайтарилишини ташкил этиш учун зарур консуллик-ҳуқуқий ва амалий чоралар кўрилган.

Фуқаролар 16 июнь куни бепул равишда Ўзбекистонга репатриация қилинди ва ўз оилалари бағрига соғ-омон қайтди.

Дипломатик ваколатхона ва Миграция агентлиги хорижга меҳнат фаолияти мақсадида чиқишда фуқаролар эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилиши зарурлигини таъкидлади.

Хусусан, иш берувчилар ва воситачи ташкилотлар ҳақидаги маълумотларни олдиндан текшириш, шунингдек меҳнат шартномалари шартларини диққат билан ўрганиш тавсия этилди.

Шунингдек, хорижда ишга жойлашиш фақат расмий ва ишончли каналлар орқали амалга оширилиши, барча ҳужжатлар эса амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштирилиши лозимлиги қайд этилди.

UzDaily · 👁 26 views · 18.06.2026 · 10:30