“Australian Open”: Денис Истомин тўртинчи босқичга йўл олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон вакили Денис Истомин Австралия очиқ чемпионати (“Australian Open”)нинг учинчи босқичида дунёнинг ўттиз биринчи ракеткаси Пабло Карреньо-Бустани мағлубиятга учратди.
Денис Истомин испаниялик Пабло Карреньо-Бустани 5 сетда мағлубиятга учратди: 6/4, 4/6, 6/4, 4/6 ва 6/2. Қайд этиш лозимки, мазкур ўйин 3 соат-у 27 дақиқа давом этди.
Энди мусобақанинг тўртинчи босқичида Денис Истомин болгариялик Григор Димитров билан куч синашади.