Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Астраханга Ўзбекистондан деярли 20 тонна киви келтирилди

Дилафруз Ниязова · 29.08.2025 · 19:55 · 385 views
Астраханга Ўзбекистондан деярли 20 тонна киви келтирилди
Астраханга Ўзбекистондан деярли 20 тонна киви келтирилди Сурат: Pixabay/ignartonosbg  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Астрахан вилоятига Ўзбекистондан 19,7 тонна оғирликдаги киви партияси етказиб берилди, деб хабар қилди Россельхознадзорнинг Ростов, Волгоград ва Астрахан вилоятлари ҳамда Қалмоқ Республикаси бўйича бошқармаси.

Назорат жараёнлари 13–18 август кунлари «Астрахань» денгиз портида ўтказилди. Маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини текшириш учун мутахассислар намуна олиб, уни аккредитациядан ўтган лабораторияга йўллашди. Текширув натижаларига кўра, киви партиясида карантин объектлари аниқланмади.

Юк олувчи вакилига назоратдан ўтгани ҳақида акт берилди, шундан сўнг маҳсулот белгиланган манзилга йўналтирилди.