«Aslcab» компанияси IWMA халқаро ассоциациясига аъзо бўлди
«Aslcab» компанияси IWMA халқаро ассоциациясига аъзо бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмасига аъзо «Aslcab» компанияси Германияда ўтаётган "Wire & Tube Düsseldorf 2026" халқаро кўргазмаси доирасида нуфузли "International Wire & Machinery Association (IWMA) ассоциациясига расман аъзо бўлди.
Ушбу муҳим қадам компания учун глобал саноат ҳамжамиятига интеграциялашув, халқаро стандартларга мослашиш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш йўлида янги босқични бошлаб беради.
IWМА аъзолиги «Aslcab» учун илғор технологиялар ва инновацион ечимларга тезкор кириш, соҳа бўйича билим ва тажрибани ошириш, шунингдек, дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари ва ҳамкорлари билан бевосита алоқаларни йўлга қўйиш имконини яратади.
Мазкур аъзолик орқали компания халқаро лойиҳаларда фаол иштирок этиш, янги бозорларга чиқиш ҳамда ўз брендининг ишончлилигини янада мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлади.