Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

АҚШдан қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди

UzDaily · 26.05.2026 · 22:10 · 200 views
АҚШдан қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
АҚШдан қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШдан Ўзбекистонга 2023 йилдан буён қидирувда бўлган фуқаро депортация қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси Нью-Йорк шаҳрида аниқланиб, қўлга олинган.

Маълум қилинишича, ушбу шахс 2023 йилда Ўзбекистон Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят — наркотик воситалар, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни сотиш мақсадисиз ноқонуний тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатларни содир этганликда гумон қилиниб қидирувга берилган.

Фуқаро ушланганидан сўнг белгиланган тартибда Ўзбекистонга депортация қилинди.