АҚШ сари отланган автокарвон Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб этмоқда

АҚШ сари отланган автокарвон Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб этмоқда

АҚШ сари отланган автокарвон Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистоннинг халқаро имиджини мустаҳкамлаш ва туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида “Uzbekistan Road Trip to World Cup 2026” промо-тури давом этмоқда.

2026 йил 31 март куни Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги блогерлар гуруҳи мамлакатимизнинг туристик брендини акс эттирувчи махсус логотиплар билан безатилган автомобилларда АҚШда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўл олди.

Мазкур промо-тур доирасида блогерлар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлиб, мамлакатимизнинг диққатга сазовор масканлари ва туристик салоҳиятини ёритиб, халқаро аудиторияга мўлжалланган медиа-контентлар тайёрлаб, ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги имкониятларини оммалаштириш, ҳудудлар брендини мустаҳкамлаш ва туризм инфратузилмасини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Сафар давомида промо-тур иштирокчилари Қозоғистон, Россия, Грузия, Туркия, Греция, Италия, Швейтсария, Бельгия, Германия ва Франция орқали 9 май куни АҚШга етиб бориши режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг