Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

АҚШ Ўзбекистоннинг 24 нафар фуқаросини депортация қилди

UzDaily · 13.06.2026 · 18:05 · 25 views
АҚШ Ўзбекистоннинг 24 нафар фуқаросини депортация қилди

АҚШ Ўзбекистоннинг 24 нафар фуқаросини депортация қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Америка Қўшма Штатлари 11 июнь куни депортация рейсини амалга оширди. Унинг доирасида АҚШ ҳудудида бўлиш учун қонуний асосга эга бўлмаган Ўзбекистоннинг 24 нафар фуқароси мамлакатга қайтарилди.

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси маълум қилишича, мазкур рейс Америка ҳукумати томонидан давлат чегаралари хавфсизлигини таъминлаш ва ноқонуний иммиграцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг бир қисми ҳисобланади.

Баёнотда таъкидланишича, Америка Қўшма Штатларига ноқонуний равишда кирган шахслар амалдаги миграция тартиб-таомилларига мувофиқ ушланиши ва кейинчалик депортация қилиниши мумкин.

Америка томони фуқароларни қайтариш жараёнини ташкил этишда ҳамкорлик кўрсатгани учун Ўзбекистон ҳукуматига ҳам миннатдорлик билдирди.

UzDaily · 👁 25 views · 13.06.2026 · 18:05