Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Андижон вилоятида иккита коррупция иши тўхтатилди

UzDaily · 13.06.2026 · 13:00 · 72 views
Андижон вилоятида иккита коррупция иши тўхтатилди

Андижон вилоятида иккита коррупция иши тўхтатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар департаменти билан ҳамкорликда бир қатор тезкор тадбирларни ўтказдилар.

Терговлар натижасида ноқонуний равишда имтиёзларни олишга ва қонуний тартиб-қоидаларни четлаб ўтишга қаратилган иккита бир-бирига боғлиқ бўлмаган мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари аниқланди ва тўхтатилди.

Биринчи ҳодиса вилоят марказида қайд этилган бўлиб, унда Қурилиш, уй-жой ва коммунал хизматларни назорат қилиш ҳудудий инспекцияси бўлим бошлиғи тадбиркорнинг маблағларини тортиб олишга уринган. Аввалроқ, “Андижон сув таъминоти” АЖ мутахассислари шаҳардаги чакана савдо дўконларидан бирида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланишни фош қилиб, давлатга етказилган зарарни қарийб 680 миллион сўмга баҳолаган эди.

Шўба бошлиғи эса мансабдор танишлари орқали зарар миқдорини қайта ҳисоблатиб, камайтириш ва маъмурий чора кўрилишида ёрдам бериш эвазига 30 млн сўм талаб қилган.

ДХХ, ИЖҚКД ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс дўкон эгасидан сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.\

Бошқа ҳолатда эса акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Асака туман филиали Маҳаллабай ишлаш бўлими бош менежери тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога 3 млрд 650 млн сўм миқдорида кредит олишида ёрдам бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилган. Шу тариқа у жорий йилнинг апрель-май ойларида фуқародан жами 7800 АҚШ доллари олган.

Лекин, бош менежер ваъдасини бажара олмасдан, ушбу пул маблағи ҳисобидан 1000 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UzDaily · 👁 72 views · 13.06.2026 · 13:00