Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Дунё

Аксил-наркотик идораларнинг юқори мансабдор шахсларининг йиғилиши

UzDaily · 11.04.2016 · 20:19 · 866 views
Аксил-наркотик идораларнинг юқори мансабдор шахсларининг йиғилиши
Аксил-наркотик идораларнинг юқори мансабдор шахсларининг йиғилиши
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 7-8-апрель кунлари Пекин шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар аксил-наркотик идораларнинг юқори мансабдор шахсларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон раислигида нарковазиятнинг бугунги ҳолати ва наркотик моддалар савдосига қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда ШҲТга аъзо давлатларнинг 2017-2022 йиллар учун Аксил-наркотик стратегияси ва уни бажариш бўйича Ҳаракат дастури ҳамда ШҲТга аъзо давлатларнинг наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш ваколати берилган органлари раҳбарлари Йиғилиши ҳужжатларининг лойиҳалари кўриб чиқилди.