Air Marakanda бир ойда 138,5 минг йўловчига хизмат кўрсатди
Air Marakanda бир ойда 138,5 минг йўловчига хизмат кўрсатди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Август Самарқанд Халқаро аэропорти учун рекорд ой бўлди.
Air Marakanda компанияси ўтган ойда 138,5 минг йўловчига хизмат кўрсатиб, янги рекорд ўрнатди. Шунингдек, ҳафталик йўловчи оқими бўйича ҳам рекорд қайд этилди — 32,7 минг киши.
Энг катта ўсиш Истанбул, Тел-Авив, Урганч ва Хабаровск йўналишларида кузатилди.
Бу кўрсаткичлар Самарқанднинг минтақа учун йирик ҳаво узели сифатидаги аҳамияти тобора ортиб бораётганини тасдиқлайди.
UzDaily
·
👁 375 views
·
09.09.2025 · 10:45