Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди

Дилафруз Ниязова · 10.09.2026 · 11:10 · 23 views
Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди
Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди / Фото: Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси XX ёзги Осиё ўйинлари — Аичи-Нагоя-2026 мусобақаларида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибини эълон қилди. Мусобақаларда Ўзбекистоннинг олти нафар спортчиси иштирок этади.

Эркаклар ўртасидаги мусобақаларда Ўзбекистон номидан беш нафар оғир атлетикачи иштирок этади. 65 килограммгача бўлган вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев, 75 килограммгача бўлган вазн тоифасида эса Диёрбек Рўзметов иштирок этади.

85 килограммгача бўлган вазн тоифасида Ҳасанбой Бердиев, 95 килограммгача бўлган вазн тоифасида Муҳаммадқодир Тоштемиров баҳс олиб боради. 110 килограммгача бўлган вазн тоифасида эса Олимпиада чемпиони Акбар Жўраев иштирок этади.

Аёллар ўртасидаги мусобақаларда Ўзбекистон номидан 53 килограммгача бўлган вазн тоифасида Нигора Абдуллаева иштирок этади.

Шундай қилиб, Осиё ўйинларида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидан беш нафар эркак ва бир нафар аёл жой олди.

XX ёзги Осиё ўйинлари Аичи-Нагоя-2026 Японияда 2026 йил 19 сентябрдан 4 октябрга қадар бўлиб ўтади.