Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

“Агропортал”дан фойдаланиш тартиби белгиланди

UzDaily таҳририяти · 16.07.2026 · 16:35 · 23 views
“Агропортал”дан фойдаланиш тартиби белгиланди

“Агропортал”дан фойдаланиш тартиби белгиланди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори (381-сон, 13.07.2026 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги субъектларига агросаноат йўналишида электрон хизматларни “ягона нуқта” орқали кўрсатишга мўлжалланган Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформасидан (Агропортал) фойдаланиш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, қуйидагилар Агропортал операторининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Агропорталга техник хизмат кўрсатиш ҳамда тизимнинг самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;

идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари орқали электрон маълумотлар алмашинувини ташкил этиш;

Агропортални такомиллаштириб бориш ва бошқалар.

Фойдаланувчи Агропортал имкониятларидан фойдаланиш учун “agro.gov.uz” манзилига Ягона идентификация тизими (OneID) орқали киради.

Фойдаланувчиларнинг аризаларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва уларга жавоб юбориш тартиби Агропортал ёки электрон хизматлар кўрсатишга масъул бўлган давлат органлари ва хусусий секторнинг ахборот тизимлари орқали амалга оширилиши мумкин.

Бунда электрон хизмат кўрсатиш натижаси тўғрисида QR-код қўйилган хабарнома Агропортал орқали фойдаланувчиларнинг шахсий кабинетига юборилади.