Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Афғонистонлик автомобил сотувчилари Ўзбекистон автомобил бозорини ўрганмоқдалар

UzDaily таҳририяти · 29.07.2026 · 16:25 · 21 views
Афғонистонлик автомобил сотувчилари Ўзбекистон автомобил бозорини ўрганмоқдалар
Афғонистонлик автомобил сотувчилари Ўзбекистон автомобил бозорини ўрганмоқдалар / Фото: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон автомобиллари Афғонистон бозорида янада кенг ўрин эгаллаши мумкин.

Шу мақсадда Афғонистоннинг автомобил савдоси соҳасида фаолият юритувчи 30 дан ортиқ йирик тадбиркор мамлакатимизга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур ташриф доирасида меҳмонлар маҳаллий автодилерлик марказлари, автомобил бозорлари ва экспортёр компаниялар фаолияти билан яқиндан танишади.

Ташрифнинг энг муҳим қисми эса — B2B учрашувлари. Унда икки давлат тадбиркорлари автомобиллар экспортини кенгайтириш, логистика, дилерлик тармоғини ривожлантириш ва янги савдо шартномаларини имзолаш истиқболларини муҳокама қилади.