Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Афғонистон делегацияси Сурхондарёга ташриф буюрди

UzDaily · 30.03.2026 · 18:50 · 175 views
Афғонистон делегацияси Сурхондарёга ташриф буюрди
Афғонистон делегацияси Сурхондарёга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 25–28 март кунлари Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Made in Afghanistan кўргазмасида иштирок этган Афғонистон давлатидан ташриф буюрган 30 нафардан ортиқ, Тожикистон давлатидан эса 20 нафардан ортиқ ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Улар Денов туманидаги “Қўзичоқли” ёшлар саноат зонасида ташкил этилган Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда B2B форматдаги учрашувларда иштирок этди.

Кўргазмада асосан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди.

Мақсад қўшни давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, тадбиркорлар учун янги экспорт имкониятларини кенгайтириш, ҳудудий саноат салоҳиятини халқаро майдонга олиб чиқиш.

Учрашувлар бизнес алоқаларни ривожлантириш, минтақавий барқарорлик ва иқтисодий ўсишга хизмат қиладиган муҳим қадам сифатида эътироф этилди.