Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Адвансепаст компанияси Ўзбекистон фармацевтика кластери билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

Дилафруз Ниязова · 16.07.2025 · 12:10 · 374 views
Адвансепаст компанияси Ўзбекистон фармацевтика кластери билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор
Адвансепаст компанияси Ўзбекистон фармацевтика кластери билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 15 июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Малайзиянинг "Advancepact" компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида ҳар икки томон ўз ташкилотлари фаолияти ва асосий йўналишлари бўйича тақдимотлар ўтказди. "Advancepact" компанияси биофармацевтика соҳасида лойиҳа бошқаруви, мутахассис тайёрлаш ва технологик ечимлар бўйича катта тажрибага эга халқаро оператор ҳисобланади.

Суҳбат чоғида "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида ҳудудида R&D марказлари, клиник тадқиқотлар, халқаро стандартлар асосидаги ишлаб чиқариш ҳамда технология трансфери бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ахборот алмашиш ва ҳамкорликнинг эҳтимолий йўналишларини биргаликда ўрганишга келишиб олдилар.