Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Абдулазиз Камилов ШҲТ Бош котиби билан учрашди

Беҳзод Ҳожиматов · 01.12.2016 · 11:40 · 339 views
Абдулазиз Камилов ШҲТ Бош котиби билан учрашди
Абдулазиз Камилов ШҲТ Бош котиби билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 30-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 4-декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш учун Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Кузатувчилар миссиясига бош бўлиб мамлакатимизга ташриф буюрган ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида ташкилотга аъзо давлатлар ва ШҲТ Котибияти вакилларидан иборат Кузатувчилар миссияси фаолиятининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ШҲТни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳамда июн ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Давлат раҳбарлари кенгаши қарорларининг ижро жараёни ҳам муҳокама қилинди.