Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Абдулазиз Камилов Россия Президенти махсус вакилини қабул қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 27.03.2017 · 16:27 · 313 views
Абдулазиз Камилов Россия Президенти махсус вакилини қабул қилди
Абдулазиз Камилов Россия Президенти махсус вакилини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси Президентининг Халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили, МДҲга аъзо давлатларнинг Гуманитар ҳамкорлик давлатлараро жамғармаси (ГҲДЖ) бошқаруви ҳамраиси Михаил Швидкойни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Учрашув чоғида маданий-гуманитар соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари Ўзбекистон ва Россия ўртасида динамик ривожланаётган алоқаларнинг муҳим қисми сифатида муҳокама қилинди.

Шу нуқтайи назардан таъкидланганидек, А.С.Пушкин номидаги давлат тасвирий санъат музейида Ўзбекистон Миллий музейи жамғармасининг катта миқдордаги рассомчилик ва графика асарлари, археология топилмалари ва амалий санъат ишлари тақдим этилувчи бўлажак “Шарқ хазинаси” номли кенг миқёсли кўргазма, шубҳасиз, Ўзбекистон-Россия муносабатларида ҳамда Москва маданий ҳаётида тимсолий воқеага айланади.

Суҳбат давомида ўзаро манфаатли бўлган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда Россия Элчиси Владимир Тюрденев, ГҲДЖ ижочи директори Анатолий Иксанов иштирок этди.