Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Абдулазиз Камилов расмий ташриф билан Францияда бўлади

Беҳзод Ҳожиматов · 28.03.2017 · 09:47 · 288 views
Абдулазиз Камилов расмий ташриф билан Францияда бўлади
Абдулазиз Камилов расмий ташриф билан Францияда бўлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 28-29 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов расмий ташриф билан Франция Республикасида бўлади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф давомида Париж шаҳрида Франция Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро, Франция тараққиёт агентлиги ва Француз корхоналари ҳаракати “MEDEF” раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш ҳамда Марказий Осиё давлатлари ва Франция ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш кўзда тутилган.