Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Абдулазиз Камилов АҚШ Элчиси билан учрашув ўтказди

Беҳзод Ҳожиматов · 08.11.2016 · 18:18 · 326 views
Абдулазиз Камилов АҚШ Элчиси билан учрашув ўтказди
Абдулазиз Камилов АҚШ Элчиси билан учрашув ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 8-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шенноннинг 27-29-октябр кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари ва музокаралари натижалари муҳокама қилинди.

Шунингдек учрашувда икки томон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.