Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

53,5 минг нафар фуқаро Президент сайловида муддатдан олдин овоз бериб бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 30.11.2016 · 11:04 · 318 views
53,5 минг нафар фуқаро Президент сайловида муддатдан олдин овоз бериб бўлди
53,5 минг нафар фуқаро Президент сайловида муддатдан олдин овоз бериб бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 29-ноябрга қадар 53,5 минг нафар Ўзбекистон фуқароси Президент сайловида муддатдан олдин овоз бериб бўлди. Бу ҳақда МСК Матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатдан олдин бўлиб ўтадиган сайловлар 24-ноябрдан 2-декабрга қадар давом этади.

“Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига биноан, сайлов куни ўз сайлов участкаси бўйича сайлаш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатдан олдин сайлаш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон қонунчилигига биноан, муддатдан олдин бўлиб ўтадиган сайловлар сайловдан 10 кун аввал бошланиб, сайловга 1 кун қолганда якунланади.

Бундан келиб чиқадики, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатдан олдин бўлиб ўтадиган сайловлар 24-ноябрдан 2-декабрга қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўладиган сайловларда 21,4 млн. фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтади.