Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

4 мартгача мамлакатимиз тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

UzDaily · 01.03.2019 · 03:02 · 249 views
4 мартгача мамлакатимиз тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи эълон қилинди
4 мартгача мамлакатимиз тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) - Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қор кўчкиси хавфи тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилади.

Билдирилишича, 2019 йилнинг 28 февраль кунидан 4 март санасигача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.

“Азиз дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз”, - дея таъкидланади ФВВ хабарида.

Манба: ФВВ расмий сайти.