Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

2026 йилдан ҳайдовчиликка оид янги тартиблар жорий этилади

UzDaily · 27.10.2025 · 16:18 · 1852 views
2026 йилдан ҳайдовчиликка оид янги тартиблар жорий этилади

2026 йилдан ҳайдовчиликка оид янги тартиблар жорий этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрдаги 676-сон қарорига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб қуйидаги янгиликлар амалга киритилади:

2026 йил 1 январдан мопед ва скутерларни бошқариш учун A1 тоифаси жорий этилади. Ушбу тоифани олиш учун автомактабларда ўқиш шарт эмас, фуқаролар тўғридан-тўғри имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга бўлади;

2026 йил 1 февралдан “A” ва “B” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда фуқаролар назарий қисмни мустақил ўрганиш имконига эга бўлади, автомактабда ўқиш ихтиёрий бўлади;

2026 йил 1 апрелдан эса йўлларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали аниқланган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланади.

UzDaily · 👁 1852 views · 27.10.2025 · 16:18