16 нафар ўзбекистонлик боксчи ёшлар Осиё чемпионати финалига чиқди

16 нафар ўзбекистонлик боксчи ёшлар Осиё чемпионати финалига чиқди

16 нафар ўзбекистонлик боксчи ёшлар Осиё чемпионати финалига чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари якунланди ва мусобақанинг ҳал қилувчи босқичи иштирокчилари номи аниқ бўлди. Финал жангларида энг кўп вакилликни Ўзбекистон терма жамоаси таъминлади.

Мусобақа финалига олти нафар қиз ва ўн нафар йигитдан иборат 16 нафар ўзбекистонлик боксчи йўл олди. Шу тариқа, Ўзбекистон жамоаси турнирнинг сўнгги босқичига чиққан спортчилар сони бўйича етакчига айланди.

Финалчилар сони бўйича иккинчи ўринни Қозоғистон терма жамоаси эгаллаб турибди. Ушбу жамоа сафида беш нафар қиз ва олти нафар йигитдан иборат 11 нафар спортчи бор. Учинчи ўринда тўққиз нафар финалчига эга Ҳиндистон жамоаси жойлашган бўлиб, уларнинг саккиз нафари қизлар ва бир нафари йигитлардир.

Шунингдек, чемпионатнинг ҳал қилувчи босқичига бошқа қатор давлатлар вакиллари ҳам чиқди. Хитой тўрт нафар, Эрон уч нафар, Япония ва Тожикистон икки нафардан боксчи билан қатнашади. Вьетнам, Туркманистон, Мўғулистон, Баҳрайн ва Иордания терма жамоалари эса финалда биттадан иштирокчига эга.

Тошкентдаги мусобақа финал жанглари билан давом этади ва унда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати медаллари учун кураш олиб борилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг