Ўзбекистон

"Ватанга қайтариш" хайрия акцияси: Саудия Арабистонида оилавий зўравонлик қурбони бўлган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

"Ватанга қайтариш" хайрия акцияси: Саудия Арабистонида оилавий зўравонлик қурбони бўлган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
"Ватанга қайтариш" хайрия акцияси: Саудия Арабистонида оилавий зўравонлик қурбони бўлган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди / Фото: Ўзбекистон ТИВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида оилавий зўравонлик қурбони бўлган ҳамюртимиз Р.Г. Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз дипломатик миссиясидан олинган маълумотларга кўра, Даммам шаҳрида узоқ йиллардан буён истиқомат қилиб келган ва хорижлик турмуш ўртоғининг ғайриинсоний тазйиқи остида қолган ватандошимиз Р.Г. Ўзбекистонга қайтаришни сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида Р.Г.нинг Саудиядан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.

Шундан сўнг, у "Даммам-Шаржа-Тошкент" авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.