Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари ажратилади

Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари ажратилади

Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари ажратилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси (Стратегия) тасдиқланди ҳамда унинг устувор йўналишлари белгиланди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлгача нодавлат қўшимча таълим хизматлари кўрсатувчи субъектларнинг юқори натижаларга эришган ўқитувчилари хорижий илғор таълим марказларига стажировкага юборилади.

Олис ва чекка ҳудудларда хорижий тилларга ўқитиш бўйича нодавлат қўшимча таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун фоизсиз қарз (ссуда) ажратилган ва фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган субъектларга БҲМнинг 730 бараваригача миқдорда фоизсиз қарз (ссуда) ажратиб борилади.

2027 йил 1 январдан уй-жойга муҳтож ёш оилаларга бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун қуйидаги тартибда ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилади: Ипотека дастури доирасида ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади, қуйидаги асосий ижтимоий мезонларга мувофиқ келадиган ёш оилаларга ипотека кредити ажратилади, ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган бўлиши, ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи номида сўнгги 3 йилда мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжуд эмаслиги.

2027 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта 12 август – Халқаро ёшлар куни арафасида “Авлодлар мулоқоти” халқаро ёшлар конгресси ўтказилади.

2026 йилдан ҳар йили сентябрь ойида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида миллий урф-одатларга таяниб, юксак маданий-эстетик меъёрлар ҳамда хавфсизликни таъминлаган ҳолда “Ёшлик – ҳаётнинг бахтли ва олтин даври” шиори асосида умуммиллий ёшлар фестивалини ўтказиб бориш йўлга қўйилади.

2026 йилдан китобхонлик маданиятини юксалтириш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ёш ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида “Илғор ижодкор” Президент мукофоти жорий этилади. Унга кўра: шеърият, драматургия ҳамда болалар адабиёти йўналишлари бўйича энг яхши ёзувчи ва шоирлар мукофотланади ва ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар БҲМнинг 200 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

2026 йилдан ҳудудларда таълим муассасаси, спорт объектлари, ёшлар ва маданият маркази, кутубхона, кинотеатр, концерт-томоша зали, кўнгилочар сайлгоҳ ва боғлардан иборат ёшларга мўлжалланган инфратузилма объектлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича минимал стандартлар жорий этилади.

2026–2027 йилларда ҳар бир ҳудудда 1 тадан туризм, гастрономик, ёшлар сайилгоҳи ва савдо-сервисга ихтисослашган махсус хизмат кўрсатувчи кўчаларда кутубхона, “book cafe”, китоб дўконлари жойлаштирилади.

Китоб сотувини ойига 10 мингдан оширган тадбиркорларга 1 млрд сўмгача Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ссуда ажратиш чоралари кўрилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг