Туркия Президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Туркия Президенти Реджеп Тайип Эрдоган бу ҳафтада Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Туркия Президенти маъмурияти хабар бермоқда.
Туркия Президенти маъмуриятининг хабарига кўра, Реджеп Тайип Эрдоган Ўзбекистонга 17-18-ноябрь кунлари расмий ташриф билан келади. У Самарқандга ташриф буюради.
Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Туркия раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Туркия муносабатлари, минтақавий ва халқаро воқеалар муҳокама қилинади.
Туркия Президенти маъмуриятининг қайд этишича, мазкур ташриф Ўзбекистон-Туркия муносабатларини яхшиланишида муҳим ўрин тутади.
UzDaily
·
👁 349 views
·
15.11.2016 · 19:14