Тошкентнинг Мирoбод туманида енгил авто ёнди
Тошкентнинг Мирoбод туманида енгил авто ёнди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Мирoбод туманида 28 май куни енгил автомобиль ёнғини қайд этилди, деб хабар қилди пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Ёнғин ҳақидаги хабар Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 14:42 да келиб тушган.
Қутқарув экипажлари воқеа жойига икки дақиқадан сўнг — соат 14:44 да етиб келган. Ёнғин соат 14:48 да тўлиқ бартараф этилган.
Идора маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
UzDaily
·
👁 109 views
·
29.05.2026 · 16:50