Тошкент вилоятида ноқонуний дори олиб кирилиши тўхтатилди

Тошкент вилоятида ноқонуний дори олиб кирилиши тўхтатилди

Тошкент вилоятида ноқонуний дори олиб кирилиши тўхтатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилояти божхона бошқармасининг тезкор тузилмалари сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди.

Қонунбузарлик «Навоий» чегара божхона постида ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган.

Божхона ходимлари аввалдан кузатув остида бўлган икки нафар фуқарони қўлга олди. Текширув жараёнида улар дори воситаларини қорин ва оёқ қисмига яширган ҳолда мамлакат ҳудудига олиб киришга урингани маълум бўлди.

Кўрик натижасида сифат тасдиғидан ўтмаган тахминан 10,2 минг дона дори воситалари мусодара қилинди. Дастлабки баҳолашларга кўра, ушбу партиянинг қиймати қарийб 160 миллион сўмни ташкил этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг