Тошкент — Нурафшон автомагистралида учта авто тўқнашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 24 август куни эрталаб Тошкент — Нурафшон автомагистралининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 9-километрида учта автомобиль тўқнашди.
Йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни бартараф этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ иштирокчилари жароҳат олмаган. Бу ҳақда Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса тахминан соат 07:30 да содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Labo автомобили ҳайдовчиси рухсат этилган жойда қайрилишни амалга ошираётган вақтда шу йўналишда ҳаракатланаётган Lacetti ва Tracker автомобиллари билан тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни ўчирган.
Уртачирчиқ тумани ички ишлар органлари ходимлари ҳодиса юзасидан текширув ўтказиб, воқеа тафсилотларини аниқламоқда.