Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ТИВ Самарқанд, Бухоро, Ургенч ва Нукус шаҳарларида консуллик бўлимларини очади

Беҳзод Ҳожиматов · 23.12.2016 · 11:04 · 324 views
ТИВ Самарқанд, Бухоро, Ургенч ва Нукус шаҳарларида консуллик бўлимларини очади
ТИВ Самарқанд, Бухоро, Ургенч ва Нукус шаҳарларида консуллик бўлимларини очади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) Самарқанд, Бухоро, Ургенч ва Нукус шаҳарларида консуллик бўлимларини очади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016-йилнинг 21-декабрь куни “Самарқанд, Бухоро, Ургенч ва Нукус шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлимларини очиш ҳамда Термиз шаҳридаги Консуллик бўлимининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.