Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сурхондарё вилоятининг янги ҳокими тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 16.12.2016 · 16:34 · 420 views
Сурхондарё вилоятининг янги ҳокими тайинланди
Сурхондарё вилоятининг янги ҳокими тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 16-декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятининг янги ҳокимини тайинлади.

2016-йилнинг 16-декабрь куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди ҳамда Сурхондарё вилоятининг янги ҳокими тайинланди.

Сурхондарё вилоятининг янги Ҳокими этиб Эркин Оқбўтаевич Турдимов тайинланди. Мазкур тайинланишгача Э.Турдимов Навоий вилояти Ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.