Молия

Сўм мустаҳкамлашда давом этмоқда

Сўм мустаҳкамлашда давом этмоқда
Сўм мустаҳкамлашда давом этмоқда  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон сўми АҚШ долларига нисбатан сезиларли даражада қимматлади. Бу ҳолат Россия рубли билан кучли корреляция натижасида содир бўлди.

2025 йил 20 март ҳолатига кўра, АҚШ доллари 12 885 сўмдан савдога қўйилмоқда. Бир ҳафта ичида сўм 0,11% га мустаҳкамланди. Ўтган ҳафтада эса курс ўзгаришсиз қолган эди.

Ушбу ҳафтада рублнинг мустаҳкамланиши сўмнинг қимматлашишининг асосий сабаби бўлди. Чунки Россия ва Ўзбекистон ўртасида мустаҳкам савдо-иқтисодий алоқалар шаклланганлиги боис, сўм рубл динамикасига сезгирлик билан реакция қилади. Бироқ ҳозирча сўм курсининг ўзгаришида рублнинг техник корректировкасининг таъсири акс этмаган.

Ўзбекистон ичидаги иқтисодий янгиликлар нейтрал ҳолатда бўлиб, 2025 йил якунида сўмнинг жуда секин девальвацияга учрашини кутиш мумкин.

Келаси ҳафтада доллар/сўм валюталари курси 12 850 – 12 950 сўм оралиғида сақланиши тахмин қилинмоқда.

Анна Бодрова, Alpari таҳлилчиси

Анна Бодрова
Анна Бодрова

Молиявий таҳлилчи, ихтисослиги — валюта ва хомашё бозорлари, макроиқтисодиёт ва глобал валюталар. Москва давлат минтақавий университети (МГОУ) ва Ростов давлат иқтисодиёт университетини (РИНХ) тамомлаган. Компанияда 2013-йилдан бери ишлайди, 2016-йилдан буён эса МДҲ мамлакатларининг энг кўп иқтибос келтириладиган молиявий таҳлилчилари қаторига киради.