7
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарини қабул қилди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “С5+1” форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва юк ташиш ҳажми ортиб бормоқда. Энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги кооперация лойиҳалари фаол паллага кирди.

Маданий-гуманитар, таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.