Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Прeзидeнтига ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 21.11.2016 · 20:18 · 308 views
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Прeзидeнтига ҳамдардлик билдирди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Прeзидeнтига ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Уттар-Праэдш штати Канпур шаҳрида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Пранаб Кумар Мукержи мактуб йўллади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Давлатимиз раҳбари чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жабрланганларга самимий ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўради.

Сўнгги маълумотларга кўра, темир йўл ҳалокати оқибатида 116 нафар инсонлар нобуд бўлган.